«конституциявий ислоҳот» тегли мақолалар


Парламент ва президентнинг ваколатларида қандай ўзгариш бўлмоқда? Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси
15 март 2023, 12:06

Парламент ва президентнинг ваколатларида қандай ўзгариш бўлмоқда? Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси

Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади. Палата ва Сенат ўз-ўзини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилиши мумкин бўлади.

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди
14 март 2023, 15:54

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди

Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.

«Союз»ми ё мустақиллик, тренд доирасида, парламент ислоҳоти. Ўзбекистонда референдумлар неча марта ва нега ўтказилган?
10 март 2023, 18:32

«Союз»ми ё мустақиллик, тренд доирасида, парламент ислоҳоти. Ўзбекистонда референдумлар неча марта ва нега ўтказилган?

Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган референдум мамлакат тарихида шу тартибдаги бешинчи умумхалқ овоз бериш жараёни бўлади. «Газета.uz» бунгача 1991 (2 марта), 1995 ва 2002 йилларда ўтказилган референдумлар ҳақида маълумот беради.

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда
21 декабр 2022, 19:25

Ҳокимларни халқ сайлаши ҳақида 6 йилдан бери гапирилади. Энди бу масала Конституция лойиҳасига боғланмоқда

Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр. Ҳокимлар сайлови йўлга қўйилиши ҳақида 2016 йилдан бери гапирилади.

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси қайта ишлашга юборилди
24 ноябр 2022, 20:31

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси қайта ишлашга юборилди

Депутатлар Конституцияга ўзгартишлар киритишни давом эттиришга қарор қилди. Фақат биргина депутат (эҳтимол, Алишер Қодиров) қарши овоз берди. Президент таклифига кўра, лойиҳа 8 декабрь — Конституциянинг 30 йиллигида қабул қилиниши керак эди. Энди референдумни ушбу санагача ўтказишга улгуришмайди.

«83% респондентлар конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди» — Ижтимоий фикр
28 июн 2022, 15:13

«83% респондентлар конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди» — Ижтимоий фикр

Ижтимоий фикр маркази ўтказган сўровномада респондентларнинг 83 фоизи «конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва замонавий шароитларда Конституцияни такомиллаштириш заруриятини эътироф этишини» маълум қилди. 47,2% респондент эса Бош қонунни такомиллаштиришда иштирок этишни хоҳлайди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди
25 июн 2022, 15:28

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилди

Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас. Лекин фуқаролар ўз фикрларини ёзиб қолдириш имкониятига эга. Муҳокама 10 кун давом этади.

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин
20 июн 2022, 17:13

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин

100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев президентнинг айрим ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилди
20 июн 2022, 14:25

Шавкат Мирзиёев президентнинг айрим ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.

«Миранда қоидаси» ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш таклиф қилинди
20 июн 2022, 14:10

«Миранда қоидаси» ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.

Президент уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилашни таклиф қилди
20 июн 2022, 13:13

Президент уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилашни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бу учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди у.

«Конституцияни ўзгартириш бўйича таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак»
26 май 2022, 15:27 3

«Конституцияни ўзгартириш бўйича таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак»

Конституциявий комиссия аъзоси, депутат Бобур Бекмуродов Асосий қонунни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни қабул қилиш, саралаш ва қонун лойиҳасида акс эттириш жараёни қандай амалга оширилишини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, таклифлар веб-саҳифа, Telegram-бот, почта, давлат ташкилотлари орқали қабул қилинади, таҳлилчилар гуруҳи уни саралайди ва комиссияга киритади. «Асосий принцип — бу таклиф юбориш қулай ва инклюзив бўлиши керак», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг